Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини очди

Жамият 3861
image

Қирғизистон коронавирус пандемияси сабаб ёпилган Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктлар ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар берди.

Кеча, 2 сентябрдан бошлаб икки давлат фуқаролари чегарани “Дўстлик-автойўл”, “Қизил-Қия-автойўл”, “Маданият-автойўл” ва “Баймак-автойўл” ўтказиш пунктлари орқали ўтишлари мумкин.

Шу кундан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўтказиш пунктлари орқали транспорт ва фуқаролар кириш-чиқиши учун қўйилган чекловлар олиб ташланган. Республика ҳудудига чекловсиз кириш мумкин, аммо санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Транспорт воситалари чегарадан “Дўстлик-автойўл”, “Қизил-Қия-автойўл”, ва “Қадамжой-автойўл” назорат ўтказиш пунктлари орқали ўтишлари мумкинлиги айтилган.

Aввалроқ, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга ҳудудига турли чекловларсиз кириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
t
×