Қирғизистон ун ва буғдой экспортини тақиқлади
Олам
−
25 Сентябрь 2023
5666Қирғизистон ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 22 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Қирғизистон республикасидан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Тақиқ ун (буғдой уни) ҳамда ғаллага тааллуқли бўлиб, у 6 ой давомида амал қилади.
“Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархини барқарорлаштириш учун қабул қилинган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Қарор бугун, 25 сентябрдан кучга кирган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси