Қирғизистон Тожикистон билан чегарадан аҳолини кўчиришни бошлади
Олам
−
16 Сентябрь 2022
6595Бугун, 16 сентябрь куни Қирғизистон ҳукумати икки давлат чегарасида қуролли тўқнашув бошлангани сабабли Тожикистон билан чегарадош бир қатор қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Қирғизистон давлати раҳбарининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили маъмуриятида маълум қилишди.
“Чегара яқинида жойлашган айрим аҳоли пунктлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда”, дейди маъмурият вакили.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Чегара хизмати (ЧХ) маълумотларига кўра, бугун эрталаб Тожикистон Қирғизистон чегара отрядларини Эки-Тош, Чир-Добо, Қум-Мозор, Кулунду, Мақсат, Жани-Жер ва Орто-Бўз, шунингдек, “Самарқандек” постлари. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, икки давлатнинг чегара хавфсизлиги масъул шахслари мулоқот ўтказгани ва ўт очишни тўхтатишга келишгани айтилганди.
Икки давлат чегарасида вазият 14 сентябрь куни кескинлашган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чегарачилари чоршанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегара ҳудудига кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган. Орадан бир неча соат ўтиб, Боткен вилоятининг Как-Сай ва Паски-Ариқ туманларида ҳам қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Кечқурун отишмалар тўхтаган, қирғиз томони икки нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари яралангани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси