Қирғизистон TikTok’ни блоклаяпти
Олам
−
30 Август 2023
3726Қирғизистон маданият вазирлиги TikTok ижтимоий хизматини блоклашга қарор қилди. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” нашри хабар берди.
Билдирилишича, нодавлат ташкилотлар томонидан платформанинг болалар ақлий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсири кўрсатиши ҳақида кўплаб хавотирли мурожаатлар келиб тушган.
“TikTok фойдаланувчини қисқа клипларнинг виртуал дунёсига тортиб кетади, уларни томоша қилганидан сўнг, ўсмирлар ҳаёт учун хавфли бўлган баъзи видеоларни такрорлашга ҳаракат қилади”, дейди ташаббус муаллифлари.
Маданият вазирлиги мониторинг олиб борди ва платформада болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказадиган маълумотларга кириш чеклови йўқлиги, шунингдек маълумот олишда ёш тоифасини назорат қилувчи функция ишламаслигини аниқлади.
Шундан сўнг вазирлик ушбу платформани блоклашга қарор қилди ва ҳозирда ушбу таклифни амалда жорий этиш учун Рақамли ривожланиш вазирлигига юборишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Оқ уй маъмурияти Вашингтонга Хитойга тегишли TikTok видео иловасини Қўшма Штатларда тақиқлаш ҳуқуқини берувчи икки партиявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь