Қирғизистон тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалиниш ҳолати кескин ошди
Олам
−
21 Апрель 2020
5269Қирғизистонда коронавирусга чалинган одамлар сони 590 нафарга етди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни COVID-19 га қарши курашиш бўйича республика штаб-квартираси маълум қилган.
“2020 йилнинг 21 апрелида республикада COVID-19 нинг тасдиқланган 22 та янги ҳолати қайд этилди”, деди агентлик бош қароргоҳи вакили.
Унинг сўзларига кўра, коронавирусга янги чалинганларнинг етти нафари тиббиёт ходими бўлиб, умумий ҳисобда инфекция юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 147 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу касаллик оқибатида 7 киши оламдан ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, 8 мингдан ортиқ одам инфекцияга чалинганлар билан яқин муносабатда бўлган.
Касалликнинг тарқалиши муносабати билан республикада фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Бир қатор шаҳарларда, шу жумладан, пойтахтда фавқулодда ҳолат ўрнатилган.
LiveБарчаси