Қирғизистон Россиянинг таклифига рад жавоби берди
Олам
−
19 Апрель 2022
70707Россия Қирғизистонни Қирғизистон ҳудудида BSL-3 даражадаги биологик лаборатория қуриш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди, бироқ қирғиз томони лойиҳага қарши чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради “Кабар”.
Агентлик маълумотларига кўра, биологик лаборатория яратиш лойиҳаси 14 апрель куни Москвада бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик бўйича Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинган.
Учрашув якунлари бўйича Қирғизистон ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирликлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни, жумладан, тиббиёт, фан ва таълим ташкилотлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш орқали ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олган.
Томонлар, шунингдек, халқаро ривожланишга кўмаклашиш бўйича Россия ташаббуслари доирасида юқумли касалликларни биргаликда ўрганиў, олдини олиш ва уларга жавоб бериш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь