Қирғизистон Россия билан ҳаво ҳужумидан ягона мудофаа тизимига эга бўлмоқчи

Олам

image

Бугун, 11 октябрь куни Қирғизистон парламенти депутатлари Россия Федерацияси билан ҳаво ҳужумидан ягона мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Қирғизистон олий қонун чиқарувчи органи матбуот хизмати хабар берди. 

“Парламент аъзолари мазкур қонун лойиҳасини бирданига учта ўқишда маъқуллади”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Қирғизистон парламентида “Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий қўшма тизимини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида маълумотни республика мудофаа вазири ўринбосари Алмазбек Карасартов тақдим этган. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат асосида Россия ва Қирғизистоннинг ягона минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яратилмоқда. Россиянинг Кант шаҳридаги авиабазаси яқинида (Чуй вилояти) келишув амал қилиш муддатига Қирғизистон томони 5 гектар майдонли ер участкасини беради. 

Қирғизистон ва Россия 2022 йил 16 августда биргаликда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишга қарор қилди. Қирғизистон парламенти томонидан маъқуллангандан кейин ҳужжат Қирғизистон Президенти томонидан имзоланиши керак. 

2003 йилда очилган Кантдаги авиабаза Россиянинг Қирғизистондаги бирлашган ҳарбий базаси таркибига киради. Шунингдек, у Иссиқкўлда денгиз флотининг сув ости кемаларига қарши қуролларини синовдан ўтказиш базасини, Чуй вилоятидаги денгиз флотининг алоқа марказини ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги сейсмик хизматининг Жалолобод вилоятидаги радиосейсмик лабораториясини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 12-13 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтиши кутилаётган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашишини тасдиқлаган. 

Расмий Бишкек Путиннинг ташрифини 12 октябрь куни кутмоқда. Кремль ташриф санасини белгилагани йўқ. Жапаров Ҳукумати эса Путинга Кант шаҳрида (Чуй вилояти) Россия авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made