Қирғизистон пиёз ва саримсоқ экспортини вақтинча чекламоқчи
Олам
−
29 Январь 2023
6577Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз, саримсоқ ва бошқа пиёзли сабзавотларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Ekonomist.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистонда пиёз экспортини тақиқлаш бўйича тегишли қарор кейинги ҳафта қабул қилинади ва ўша кундан бошлаб кучга киради ҳамда 2023 йилнинг 4 майигача давом этади.
Мазкур чора мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида жорий этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб тўрт ой муддатга пиёз экспортига вақтинчалик чеклов ўрнатилган эди.
LiveБарчаси