Қирғизистон лотин графикасига ўтиши мумкин

Олам

image

Қирғизистонда лотин ёзувига ўтиш бўйича бир нечта вариант кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “24.kg“ хабар берди

Қайд этилишича, Қирғизистон Президенти ҳузуридаги давлат тили бўйича миллий комиссия раиси Канибек Осмоналиев парламент мажлисида кирилл алифбосидан лотин графикасига ўтиш бўйича бир нечта вариантлар мавжудлигини маълум қилган. 

“Қирғизистон кирилл алифбосидан фойдаланадиган ягона туркий тилли давлат. Агар Жогорку Кенеш (парламент), ҳокимият қарор қабул қилса, кейин олимлар ва зиёлилар лотин ёзувига ўтишга тайёр. Бизда бир нечта вариантлар бор”, дейди у. 

Осмоналиев 1993 йилда Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Бош вазири Абдигани Эркабаев 1993 йилда Туркий тилли давлатлар саммитида лотин графикасига ўтиш бўйича меморандумни имзолаганини, бироқ сиёсий қарор қабул қилинмаганини айтган.

Мажлисда бир неча депутат алифбонинг камчиликлари ва янги ҳарфларни киритиш зарурлигини таъкидлаган. 

Жўгорку Кенеш иккинчи ўқишда давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, рўйхатдан ўтган 87 та депутатдан 79 нафари овоз берган. Қолганлар эса овоз беришдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон лотин ёзуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг