Қирғизистон КХШТ машғулотларини бекор қилди
Олам
−
10 Октябрь 2022
5818Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тинчликпарвар кучлари билан октябрь ойида Қирғизистонда ўтказилиши керак бўлган “Бузилмас биродарлик – 2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бекор қилинди.
“АКИpress” нашрининг ёзишича, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги томонидан шундай қарор қабул қилинди.
“Бузилмас биродарлик – 2022” машқлари раҳбарият қарори билан бекор қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги машғулотларнинг бекор қилиниши сабабини келтирмаган.
КХШТ давлатларининг “Бузилмас биродарлик – 2022” ҳарбий машғулотлари октябрь ойида Қирғизистондаги “Эделвейс” полигонида ўтказилиши керак эди.
LiveБарчаси