Қирғизистон КХШТ машғулотларини бекор қилди

World

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тинчликпарвар кучлари билан октябрь ойида Қирғизистонда ўтказилиши керак бўлган “Бузилмас биродарлик – 2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бекор қилинди. 

“АКИpress” нашрининг ёзишича, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги томонидан шундай қарор қабул қилинди.

“Бузилмас биродарлик – 2022” машқлари раҳбарият қарори билан бекор қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги машғулотларнинг бекор қилиниши сабабини келтирмаган.

КХШТ давлатларининг “Бузилмас биродарлик – 2022” ҳарбий машғулотлари октябрь ойида Қирғизистондаги “Эделвейс” полигонида ўтказилиши керак эди.


Tags

Rate Count

248

Rating

3

Rate this article

Share with your friends