Қирғиз-Ўзбек университетидан 3 мингдан ортиқ талаба ҳайдалди

Олам

image

Қирғизистонда жойлашган Қирғиз-Ўзбек халқаро университетида 3 мингдан ортиқ талаба ўқишдан четлатилди. Бу ҳақда Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб, “Kaktus media” хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил охири ва 2025 йил бошида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги олий таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар Ўш давлат университети (ЎшДУ), Ўш техника университети (ЎшТУ), Ўш педагогика университети (ЎшПУ), Қирғиз-Ўзбек халқаро университети (ҚЎХУ), Ўш медицина университети ва бошқа олийгоҳлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган.

Текширувлар якунига кўра, академик қарздорлик ва дарсларга мунтазам қатнашмаслик сабабли жами 13 минг 300 нафар талаба ўқишдан четлаштирилган. Жумладан:

  • Ўш давлат университети (ЎшДУ) – 3 573 нафар;
  • Ўш технология университети (ЎшТУ) – 2 754 нафар;
  • Қирғиз-Ўзбек халқаро университети (ҚЎХУ) – 3 167 нафар;
  • Ўш давлат педагогика университети (ЎшПУ) – 3 629 нафар;
  • Қирғиз миллий университети филиалидан – 172 нафар.

Шунингдек, қўмита айрим олийгоҳ ходимларининг талабаларни ноқонуний ўқитишга алоқадорлиги эҳтимолини ўрганмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолатини аниқлаганди. Текширувларга кўра, расмий равишда университетга қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга бормаган ва ўқиш жараёнида қатнашмаган. Шулардан 30 нафари ўзбекистонлик талабалардир.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Қирғиз-Ўзбек университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг