Қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувнинг янги тафсилотлари очиқланди
Олам
−
06 Август 2020
15352Аввалроқ, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма юз бергани, унда Далват чегара хизмати ходими жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, тўқнашув натижасида бир фуқаро ҳалок бўлган.
“Юз берган ҳодиса натижасида Сомониён қишлоғида яшовчи Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Чоркух туманида яшовчи боғбон 1955 йилда туғилган Воҳид Ваҳҳобов оёғидан жароҳат олиб, вафот этди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, чегара ташкилотининг маълум қилишча, 6 август куни соат 4:00 ларда Қирғизистон Республикаси “Кўктош” назорат-ўтказув пункти бошлиғи Шер Кабиров Исфара шаҳри Чоркух жамоати Лангари Моҳиён маҳалласида номаълум шахс томонидан ТОЗ-8 ов қуролидан жароҳатланган”, дейилади хабарда.
Айни вақтда Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Исфара чегара қисми бўйича масъуллари учрашув ўтказяпти.
Томонлар аҳоли орасида ҳолатга ойдинлик киритиш ишларини олиб боряпти.
LiveБарчаси