Қидирувдаги яна бир ўзбекистонлик Россияда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, суд-тергов органларидан яширинган ва қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Б.Ж. исмли ушбу шахс 1994 йилда туғилган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд-тергов органларидан яширинган. Унга Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан қидирув эълон қилинган. Қоракўл тумани Янгитурмуш маҳалласида рўйхатда турувчи бу фуқаро бундан олдин ҳам судланган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ўзбекистонлик Россиянинг Москва вилоятида ушланиб, унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик талон-торож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made