Қидирувдаги яна бир аёл Ўзбекистонга депортация қилинди

3-саҳифа

image

Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Исроиловна Мадиева қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган 48 ёшли Дилафруз Мадиева бугун, 13 август куни Ўзбекистонга депортация қилинган.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан буён қидирувда бўлган “Бону” тахаллуси билан танилган аёл ушлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Фирибгарлик депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг