Қидирувдаги ўзбекистонликлар Туркияда ушланди

3-саҳифа

image

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фирибгарлик жиноятида айбланиб қидирувда бўлган бир неча шахслар қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатга қайтарилганлар орасида 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган А.Ғ, 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.Ш ҳамда 1970 йилда Навоий вилоятида туғилган М.Г бор. 

Ички ишлар вазирлиги ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни вазирликнинг тизимлари ёки Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига мурожаат қилишга чақирган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижда яширинган ҳар бир шахсга нисбатан таъқиб қатъий давом эттирилади ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.

Шунингдек, кейинги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага мурожаатлар кўпайгани қайд этилган.

“Фуқаролардан турли фирибгарларга алданиб қолмаслик учун огоҳ ва эҳтиёткор бўлиш сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган фуқаро Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Туркия депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг