Қидирувдаги ўзбекистонлик Истанбулда қўлга олинди
Олам
−
30 Июнь 2025 8059 1 дақиқа
Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган фуқаро Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди ҳамда Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган фуқаро Й.Д Истанбул шаҳрида қўлга олинган ҳамда Ўзбекистонга депортация қилинган.
Вазирлик, шунингдек, ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган фуқаро Польшадан Ўзбекистонга олиб келинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь