Халқаро қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди
3-саҳифа
−
28 Июнь 7163 1 дақиқа
Халқаро қидирувда бўлган фуқаро Польшадан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қидирувда бўлган A.A. Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси, Варшавадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ушбу мамлакатнинг тегишли идоралари ҳамкорлигида қайтарилган.
Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланаётган A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган.
Шунингдек, элчихона барча фуқароларни қаерда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари полициясининг кўмаги билан қидирувда бўлган 12 нафар шахс БАА ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси