Қидирувдаги қиз ниқоб сабаб қўлга тушди
Жамият
−
19 Май 2021 64665 1 дақиқа
Бектемир туманида жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги сабабли тўхтатилган қиз қидирувдаги шахс бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 18 май куни соат 16:40 да Бектемир туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир ўтказилган. Унда ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.
Текширув давомида унинг шахси аниқланган ва у ўтган йилнинг 27 декабрь кунидан буён Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун қидирувда бўлган 2002 йилда туғилган Азиза М. эканлиги маълум бўлган. Фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилган.
Live
Барчаси