Қидирувдаги “Бону” Истанбулда қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 Август
118872Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан буён қидирувда бўлган “Бону” тахаллуси билан танилган Барно Фармоновна Иноятова Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда қўлга олинган 37 ёшли Барно Иноятова кеча, 12 август куни Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Туркияда йирик автофирибгарликда айбланган Жаҳонгир Ҳасанбоев ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
LiveБарчаси