Қибрайдаги заводда девор қулаб, 3 киши ҳалок бўлди
Local
−
07 June 2020 11812 1 minute
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 3 киши фожиа қурбони бўлди. Кеча, 6 июнь куни соат 16:45 ларда туманнинг “Байтқўрғон” МФЙдаги “Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари” МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушди.
Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November