Қибрайда коллеж битирувчиси ўлик ҳолда топилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Молия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 3-курс битирувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 25 июнь куни содир бўлган. 18 яшар Достон Қурбоналиев Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ, Хайдаробод МФЙ, Миробод кўчаси 5-тупик 54-уйда ўзини бўйин қисмидан арқон билан осиб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган. Воқеа жойи ҳамда мурда мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган ва ўлим ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Марҳум онаси қарамоғида бўлган, оиласида кенжа фарзанд (1 та акаси, 2 опаси бор) бўйдоқ. Қайд этилишича, муқаддам судланмаган, “Хайдоробод” МФЙ, худудида жойлашган нашриётда оддий ишчи бўлиб ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай

Баҳолаганлар

1048

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг