Қибрайда бировнинг 37 та молини пуллаб юборганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида бировнинг 37 бош қора молини бошқа шахсларга сотиб, унинг пулини фирибгарлик билан қўлга киритган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х., С.Х. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқаро О.Т.нинг ишончига кириб, унинг 131 бош қора молини сотиб беришга келишган. Улар 50 бош қора мол учун 1 млрд сўм берган ва бозор баҳоси 814 млн сўм бўлган 37 бош қора молни бошқа шахсларга сотиб, О.Т.нинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро ва Фарғона вилоятида пул эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Қибрай қора мол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг