Икки вилоятда ўқишга киритиб қўйиш учун пора олганлар ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро ва Фарғона вилоятида пул эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х. ва О.Р. фуқаро О.Б.га муқаддам Бухоро педагогика институтида ўқитувчи вазифасида ишлаган Ф.Р. орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Улар ушбу ёрдами эвазига 3500 доллар олган вақтида ушланган. Шундан сўнг, давом этган тадбирда фуқаро Ф.Р. ҳам таниши Р.Ш. орқали 2000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қолаверса, Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини айтган. Ушбу иш эвазига Ш.Н.дан 1200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Бухоро Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг