Қибрайда 733 млн сўмлик электрни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
11 Май
3015Тошкент вилояти Қибрай туманида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қибрай тумани, “Тараққий” МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда “Авалон” русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб олгани аниқланган. Улар 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 34,3 миллиард сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланганди.
LiveБарчаси