Қайси ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишимизнинг аҳамияти йўқ – Сречко Катанец
Спорт
−
22 Январь
7589Бугун, 22 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Австралияга қарши Осиё кубогининг 3-тур ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ўйинга тайёрмиз, Австралия дастлабки икки баҳсда бир-биридан фарқ қилувчи услубга эга жамоалар билан нормал ўйин кўрсатди. Рақиб жарима майдони яқинида бемалол ҳаракат қилди. Биз бунга йўл қўймаймиз. Улар ўйинни яхши ташкил қилади, стандарт вазиятларда жуда хавфли. Бу жиҳатларга кўпроқ урғу бериш керак. Австралияликлар агрессив ўйин кўрсатади. Энг муҳими футболчилар ҳар қандай вазиятга тайёр туриши керак. Ўйлайманки, ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланамиз”, дейди Сречко Катанец.
Катанец миллий терма жамоа қайси ўринни эгаллаб гуруҳдан чиқиш ниятида эканлиги боғлиқ саволга ҳам жавоб берди.
“Қайси ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишимизнинг аҳамияти йўқ. Кейинги босқич учун рақиб танлаб, ҳисоб-китоб қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Футболчилардан доимо профессионал бўлишни талаб қилганман. Ўйлашимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бироқ ўйин натижаси жуда кўп жиҳатларга боғлиқ”, дейди мураббий.
Мураббийнинг билдиришича Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир ҳимоячиси жароҳат олган.
“Афсуски, Шерзод Насруллаев эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Биз катта эҳтимол билан плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлдик, йигитларга босим юкламаймиз. Албатта, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва бор кучимизни майдонда кўрсатамиз”, дейди терма устози.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь