Қайси касб эгаларида коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори?
Жамият
−
10 Апрель 2020
13346Бугун, 10 апрель куни АОКА штабида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирок этди. Ушбу брифингда коронавирусга кўпроқ қайси соҳа вакиллари чалинади, деган савол ўртага ташланди. Мутахассис ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
"Контингент риска", деган тушунча бор, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган аҳоли қатлами, хавф бевосита касбига боғлиқ бўлган соҳада ишловчи фуқароларимиз мавжуд.
Булар, биринчи навбатда, беморлар билан мулоқотда бўладиганлар, яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, шифокорлар, фельдшерлар”, деди Баҳром Алматов.
Таъкидланишича, бугунги кунда улар касалланмаслиги учун махсус тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида тез тиббий ходимлари, шифохоналар, оилавий поликлиникалардаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган регистратура ходимлари, қабул бўлимидаги шифокорлар, ҳамшираларни текшириш режалаштирилган.
“Шунингдек, жамоатчилик билан кўп ишлайдиган касб эгалари бор. Булар кассирлар, сотувчилар бўлиши мумкин.
Умуман, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларининг рўйхати шакллантирилган. Ушбу касб эгаларини эпидемиологик кўрсатмага асосан текшириш ишлари режалаштирилган”, деди расмий вакил.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси