Қайси ҳудудлар ҳамон “свет”сиз қолаётгани маълум бўлди

Жамият

image

Бугун, 26 январь соат 04:00 ҳолатига Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Қолган ҳудудларда тиклаш ишлари давом этмоқда.

Ҳудудларнинг электр билан таъминланганлик даражаси:

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 70%, Хонабод 100%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд.

3. Бухоро вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

4. Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

6. Навоий вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

7. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 70% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70%, Шеробод тумани 15%, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманлари 10%, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5% электр таъминоти мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100%, Янгиер 100%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 100%, Сайхунобод тумани 60%, Гулистон тумани 100%, Мирзаобод тумани 100%, Ховос тумани 100%, Оқолтин тумани 100%, Сардоба тумани 100%, Сирдарё туманида 40% электр таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 95%, Зангиота тумани 40%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Қуйи Чирчиқ 50%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Чиноз 70%, Янгийўл туманида 5% электр таъминоти мавжуд;

12. Фарғона вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Аввалроқ, электрдаги узилиш сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида Газли, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон вақтинча фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.

“Конец света”

Кеча, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг