Қаерда нечта бемор даволаняпти? ССВ коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар 263 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Унга кўра, беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:

0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар;
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар хорижда бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 102 нафарни ташкил этмоқда. Улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган.

161 нафар фуқаро эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Барча беморларга шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. Шу кунгача 25 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг