Қатарда ўлимга ҳукм қилинган Ҳиндистон фуқаролари озод этилди

Олам

image

Қатарда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган ва ўлимга ҳукм қилинган саккиз нафар ҳиндистонлик озод этилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

2022 йил август ойида бир гуруҳ Ҳиндистон фуқаролари Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, Қатарда ҳибсга олинган эди. 2023 йил октябрь ойида Қатар суди саккиз фуқарони ўлимга ҳукм қилди. Ҳиндистон барча ҳибсдагиларнинг оилалари билан алоқада экани ва Қатар ҳукумати билан ҳукмни муҳокама қилаётганини билдирган. Декабрь ойида вазирлик жазолар енгиллаштирилгани ва тез орада ҳукм ўзгариши мумкинлигини айтган.

“Ҳиндистон ҳукумати Қатарда ҳибсга олинган Dahra Global компаниясида ишлайдиган саккиз нафар ҳиндистонлик фуқаронинг озод этилишини олқишлайди. Уларнинг саккиз нафаридан етти нафари Ҳиндистонга қайтиб келди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни берган баёнотида. 

Ҳиндистон Қатар давлати Амирининг ушбу фуқароларни озод қилиш ва уйларига қайтишларига имкон бериш ҳақидаги қарорини қадрлашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Қатарда ўлим жазосига ҳукм қилинган саккиз нафар фуқаросини озод қилишга  интилаётган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қатар жосуслик ўлимга ҳукм ҳиндистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг