Қатар – Ўзбекистон учрашувини кореялик ҳакамлар бошқаради

Спорт

image

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон ўйинини кореялик Ким Ҳи Гон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Ёон Жаэ Еол ҳамда Парк Санг Жун ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса қувайтлик Абдулла Жамали фаолият олиб боради. VAR ҳаками вазифасини эса яна бир жанубий кореялик Ким Жонг Ҳеок ишлаши қайд этилган, AVAR  тизимига эса қувайтлик Аҳмад Алали белгиланган.

Маълумот учун, Ким Ҳи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. 

Эътиборлиси, Ким Ҳи Гон ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида "Насаф" – "Ал-Файсали" учрашувини бошқарган. Жорий мавсум ишлаган ўйинлари давомида ушбу ҳакам футболчиларга жами 15 марта сариқ карточка, 1 бор қизил карточка кўрсатган ва 2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Қатар Ким Ҳи Гон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг