Қатар қироллик оиласи вакили “Арсенал”ни сотиб олмоқчи

Спорт 2006
image

Қатар қироллик оиласининг вакили, 2005-2013 йилларда мамлакатни бошқарган Халифа бин Ҳамад ал-Тани Лондоннинг “Арсенал” клубини сотиб олмоқчи.

Ал-Тани ПСЖ хўжайинининг акаси ва "Арсенал"нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У Лондон жамоасини чемпионлик жангига қайтаришни хоҳлайди ва клуб акцияларини Кронке оиласидан сотиб олишга тайёр. Ўз Twitter саҳифасида Стен Кронкедан “Арсенал”ни сотишни сўраб, унга 7 ой муддат қўйган.

Сўнгги йилларда “канонирлар” раҳбарияти клуб мухлисларининг кескин танқидига дуч келмоқда. “Spotify” раҳбари Даниэль Эк ёзда клубни сотиб олмоқчи бўлди, лекин унинг 1,8 миллиард долларлик таклифи рад этилди.

Қатар амирлик оиласи аъзоси ал-Тани таклифни бир неча бор ошириши, бу эса Кронке оиласини қўйилган шартларга рози бўлишга мажбур қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Халифа бин Ҳамад ал-Тани Роналду ва Мессининг бир жамоада ўйнаши мумкинлигига ишора қилган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 2.8
t
×