Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачиликдан воз кечди – ОАВ

Олам

image

Қатар ҳукумати Ғазо секторида сулҳ тузиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда воситачилик ролидан воз кечди, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини ўз идорасини Доҳадан кўчириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Agence France-Presse” ва ”Reuters” хабар берди.

“Reuters” нашрининг Қатар расмийсига таяниб берган хабарига кўра, бу қарор ҳақида Исроил ҳукумати, АҚШ Президенти маъмурияти ва ҲАМАС раҳбарларига хабар берилган.

“Қатар икки томон музокараларни қайта бошлашга самимий қизиқиш билдирса, воситачилик фаолиятига қайтишга тайёрлигини билдирди,” деди AFP манбаси.

Қайд этилишича, Қатар ҳукумати бундай қарорни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳалол музокараларнинг амалга ошмаётгани сабабли қабул қилган. Қатар, АҚШ ва Миср бир неча ойдан буён сулҳ ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилган, аммо музокаралар натижа бермаган.

Эслатиб ўтамиз, августда Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги музокараларда ҲАМАС Исроил томонидан илгари сурилган янги таклифларни қабул қилишдан бош тортган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар воситачилик Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made