Қатар футболи раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жамият

image

Кеча, 20 март куни Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамид бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани Ўзбекистонга ташриф буюрди. Фахрий меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида МОҚ президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Мартабали меҳмонни қарши олар экан Умид Аҳмаджонов Қатар футбол ассоциацияси президентини мамлакат терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақияти билан самимий муборакбод этди.
 
Қатар футболи сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Буни терма жамоа жорий йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонгани, 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан билиб олиш қийин эмас.
 
Маълумки, Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланган. Ушбу ташриф давомида икки терма жамоанинг асосий ва турли ёш тоифалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар ва мураббийлар учун турли семинарлар ташкил қилиш борасида келишувлар амалга ошиши кутилмоқда.
 
Ҳар икки ассоциация раҳбарлари эртага МОФА (Марказий Осиё футбол ассоциацияси) нинг навбатдаги конгрессида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қатар Умид Аҳмаджонов Халифа бин Аҳмад Ал-Тани

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made