Қатар Амири Путиннинг ҳузурига келди
Олам
−
17 Апрель 5384 2 дақиқа
Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун, 17 апрель куни расмий ташриф билан Россияга келди. Уни Внуково-2 ҳукумат аэропортида Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, “Роснефть” компанияси бош директори Игорь Сечин, Россия президенти маслаҳатчиси ва президентнинг транспорт соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Игорь Левитин ва Россия раҳбарининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили,Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов кутиб олди.
Тамим бин Ҳамад Ол Соний Кремлда Президент Владимир Путин билан музокара ўтказади.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларга эътибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда халқаро кун тартибидаги бир қатор муҳим воқеликларни муҳокама қилади.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, кун тартибида Украина инқирози ва Яқин Шарқдаги вазият ҳам бор.
Қатар ТИВ давлат вазири Муҳаммад ал-Хулайфийнинг ТАСС агентлигига берган интервьюсида Тамим бин Ҳамад Ол Соний Владимир Путин билан Сурия ва Ғазо секторидаги вазиятни ҳам муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Лидерлар аввалига шахсий учрашув ўтказади, сўнгра музокаралар расмий нонуштада давом этади. Кейинроқ имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтади. Кремль ҳар икки томоннинг “етарлича вакиллик делегациялари” иштирок этишини эълон қилди.
Live
Барчаси