Қашқадарёнинг яна бир туманида ҳоким ўзгарди
Жамият
−
19 Май 2020
12719Бугун, 19 май куни Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда амалий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ўтказилган сессияда туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган Абдурасул Сафаров ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига Абдуллаев Лутфиддин Жўраевич туманнинг янги ҳокими сифатида тасдиқланган.
Маълумот учун, Лутфиддин Абдуллаев 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. Заҳирадаги лейтенант унвонига эга. У Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти Ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Эрназаров Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.