Қашқадарёлик “қиз” бухоролик эркакни 152 млн сўмга туширди
3-саҳифа
−
26 Март
9374Ўзини қийналган қиз бола сифатида кўрсатган эркак бошқа бир эркакни алдаб, 152 млн сўмга чув туширди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Унга кўра, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 28 ёшли эркак ижтимоий тармоқлари орқали Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи бошқа бир эркак билан танишиб қолади. Қашқадарёлик фуқаро бухоролик эркакка ўзини аёл жинсига мансуб эканлигини айтиб, Мадина Олимова исми билан таништиради.
У ораларидаги суҳбат давомида оилавий муаммолари борлигини айтиб, унинг ишончига киради ва муаммоларини ҳал қилиб олиши учун кейинчалик қайтариб бериш шарти билан жами 151 млн сўм кераклигини айтади. Шу билан у бухоролик эркакни 151 млн 595 минг сўмга чув туширади.
Орадан кўп ўтмай бухоролик шахс узоқ вақтдан буён телефон орқали мулоқотда бўлиб, ҳатто, унга боғланиб қолган севгилиси аслида, қиз эмас, 28 ёшли эркак эканини билиб қолган. Ва ўзининг алданиб, бир фирибгарга чув тушгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган.
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан кўриб чиқилган ушбу суд иши айбдорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан Жиноят Кодексининг 57-моддасини (айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш) қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси