Қашқадарёдан Тошкентга юборилган қарийб 700 кг касал чорва гўшти ушланди
3-саҳифа
−
28 Май 2022
9099Тошкент Қашқадарёдан 700 килограммга яқин сифатсиз гўшт кириб келишининг олди олинди. Текширув натижасида чорва моллари тириклигида оғир касалликка чалингани, шунинг учун сўйилгани аниқланди. Бу ҳақда “Янги давр” кўрсатувида хабар берилди.
Пойтахт туманларида ИИББ ва шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда дастлаб кичик ҳажмдаги юк машинаси тўхтатиб, текширилган. Бу жараёнда автомобиль юкхонасидан ветеринария ҳужжатларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 490 килограммдан зиёд ҳайвон гўшти олиб кетилаётгани аниқланган. Шу куни бундай гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган жами учта машина тўхтатилган. Уларнинг бирида 270 килограммга яқин йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётган бўлган.
Истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш учун Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига олиб борилган. Лаборатория текшируви натижалари гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқсизлигини кўрсатган.
Ҳайдовчиларнинг айтишига қараганда гўшт Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Чироқчи туманидан юборилган.
LiveБарчаси