Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди
Жамият
−
10:35 3880 1 дақиқа
Ўзбекистонда бир ойда гўшт нархи 8 фоизгача қимматлашди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маълумотларда кўринади.
Қайд этилишича, 24 март ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги “Эски жува” (Чорсу) бозорида мол гўштининг улгуржи нархи 75−108 минг сўмни ташкил этган.
Гўштнинг минимал нархи бир ҳафтада 7,1 фоизга, максимал нархи эса 2,9 фоизга қимматлашган. Бир ойда эса нархлар мос равишда 7,1 ва 8 фоизгача кўтарилган.
Шу билан бирга, мол гўштининг қовурғаси 75−80 минг, сарпанжа 85−95 минг ҳамда сон 90−100 минг сўмга етган. Совутилган импорт гўшти минимал 75 минг, максимал 108 минг сўмдан сотилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти ҳажмининг юқорилиги мамлакат ичидаги мол гўшти нархига таъсир кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. У Қозоғистон истеъмол қилинадиган миқдордан кўпроқ гўшт ишлаб чиқаришини ва бу гўштнинг барча турларига тегишли эканини билдирган.
Live
Барчаси