Қашқадарёдан Тошкентга олиб келинаётган қарийб 1 тонна яроқсиз гўшт ушланди

Local

image

Қашқадарё вилоятининг “Умакай” постида Тошкентга 1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган фуқаро тўхтатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Nexia’ни бошқариб ҳайдовчи ярим кечаси “Умакай” постида тўхтатилган. Текширилганда автомобиль ичида салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз, ҳужжатларсиз мол гўшти борлиги аниқланган. Ҳайдовчининг айтишича, у гўштни Тошкентга бозорда сотиш учун олиб келаётган бўлган.

Гўштнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги учун у лаборатория текшируви ўтказиш учун вилоят Ветеринария ва санитария-эпидемиология марказига олиб келинган. Натижада истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.


Tags

Rate Count

390

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends