Қашқадарёда зилзила бўлди
Жамият
−
10 Апрель
25637Бугун, 10 апрель куни соат 18:08 да Қашқадарё вилоятида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила эпимаркази Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида Тошкентдан 462 км жанубий-ғарбда жойлашган. Зилзила координаталари: 38,75 градус шимолий кенглик; 64,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
- Миришкор туманида 3 балл, 9 км.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда содир бўлган 3,2 магнитудали зилзила Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳамда Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Олмазор туманларида сезилганди.