Қашқадарёда жиноятлар сони 70 фоизга ортган

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-август ойларида Қашқадарё вилоятида жиноятчилик даражаси 70 фоизга ошди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисидаги ҳисоботида маълум қилди.

Ҳоким ҳисоботида қайд этилишича, ҳудудда жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, 3 минг 108 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ортган. Содир этилган жиноятлардан 1 минг 828 тасининг (шундан 963 таси маҳаллада содир этилган) ёки 58,8 фоизининг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этган.

Қашқадарёда мактаб ўқувчилари дарсликлар билан таъминланмаган. Бунга китобларнинг бир қисми етказилгани сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, вилоятдаги умумтаълим мактаблари учун республика “Транспорт ва логистика хизмати”' ДУК томонидан 46 фоиз дарсликлар етказиб берилган, холос. Ушбу дарсликлар жамланмасининг 24 фоизи тўлиқ бўлмагани учун омборхонада сақланмоқда, бунинг натижасида ўқувчилар ўқув йилини китобсиз бошлаган.

Шунингдек, жорий йилги инвестиция дастури доирасида вилоятдаги 93 та умумтаълим мактабини жиҳозлаш белгиланган бўлиб, шундан 36 тасига мебель ва жиҳозлар қисман етказиб берилган, қолган 57 тасига эса умуман етказиб берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят дарсликсиз мактаб

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг