Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўз жонига қасд қилди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалган. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган, 1985 йилда туғилган эркак қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган. 

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган. Марҳум оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси бўлган, у маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган. 

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Ҳолат бўйича Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

1154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг