Қашқадарёда VIII-IX асрларга оид тош минора топилди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII-IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Мутахассислар ушбу объект гувургон, яъни зардуштийларнинг дахмаси бўлганини тахмин қилмоқда. Муқанна қалъасининг қурилиш услубига ўхшаш тош минорани атрофлича ўрганиш жараёнида ҳудудда сув тегирмони қолдиқлари ва эриган металл ашёлар топилган. Билдирилишича, мазкур объектдан маълум ҳарбий истеҳком ёки ишлаб чиқаришга мўлжалланган таъминот сифатида фойдаланилган.  

Ҳозирги кунда бошқарма томонидан янги топилган маданий мерос объектининг тарихий қийматини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, изланишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятидаги 4000 йиллик “Жарқўтон” ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тош минора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг