Қашқадарёда “валютчик”лар ушланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятининг икки туманида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ж. жами 3 950 долларни фуқаро Б.К.га 49,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро Д.Р.дан жами 3,5 минг долларни 43,4 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М., Б.Д. жами 3 минг долларни фуқаро И.М.га 37,5 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ноқонуний айирбошлаш валютчик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг