Қашқадарёда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
3-саҳифа
−
05 Апрель 4879 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганлар ушланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмита, Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган.
Рейд тунги соат тахминан 01:00 лар атрофида Ғузор туманидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ҳудудида олиб борилган. Рейд давомида, мораторий жорий қилинганига қарамасдан, ҳуқуқбузар томонидан гўёки балиқ кўли ташкил этиш баҳонасида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, сотиб келинаётгани аниқланган.
Ҳолат оқибатида табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳозирда барча зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель