Қашқадарёда MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдирилди. 6 киши қамоққа олинган

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. видеода бир гуруҳ шахслар бошқа бир фуқарони калтаклаб, машинага ўтказиб олиб кетганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, қотиллик юз берганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

2996

Rating

3

Rate this article

Share with your friends