Қашқадарёда солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида солиқ ходими ва МЧЖ раҳбарининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига кирган ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилган.

“ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги маҳаллий МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖга банкдан 1 млрд 500 млн сўм кредит олиб бериш эвазига унинг раҳбаридан 84 млн сўм олган вақтида ушланган.

Хабарга кўра, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28- (жиноят иштирокчиларининг турлари) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ пора Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг