Қашқадарёда синглиси сабаб йигитни ўлдирган ака ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2021
13795Жорий йилнинг баҳорида Қашқадарё вилояти Косон туманида синглисини ҳимоя қилиш баҳонасида фуқарони ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборган йигит ва унинг шерикларига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Косон туманида яшовчи йигит бошқа бир йигит синглисига гап отган деб гумон қилиб, Telegrm’да қиз бола номидан аккаунт очиб, жабрланувчи йигит билан муносабатга киришади ва жорий йил 22 март куни тунда уни ўлдириш учун учрашувга чақиради. Режаси ҳақида у уч нафар қариндошига ҳам айтиб, қотиллик режасидан бохабар қилганди.
Йигит учрашувга келгач, қизнинг акаси унинг бўйнига ўзи билан олиб келган пичоқ билан зарба беради. Аммо жабрланувчи кескин қаршилик кўрсатади. Шу пайт унинг қариндошлари жабрланувчининг қўлларидан тутиб туришади. Қизнинг акаси эса пичоқ билан жабрланувчининг турли жойларига уриб, уни ўлдиради.
Кейин эса марҳумга тегишли машинада Косон туманида жойлашган Уйрат қишлоғига боришади ва жасадни қуриган қудуққа ташлаб юборишади. Марҳумнинг машинасидаги қон изларини тозалаб, у ерда бўлган 20 миллион сўм пулни талон-торож қилишади.
Узоқ давом этган тергов жараёнларидан сўнг тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилади. Суд ҳукмига кўра, қизнинг акасига 19 йил, унинг икки нафар шеригига 18 йил, яна бирига 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси