Қашқадарёда “марихуаначи”ларнинг фаолиятига чек қўйилди

Жамият 3801
image

Жорий йилнинг 3 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди ва қатор гиёҳфурушларнинг жиноий ишларига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, туманнинг “Айрончи” маҳалласида яшовчи С.Б “Пўлати” шаҳарчасида “Б” исмли шахсга соф оғирлиги 5,2 грамм бўлган марихуанани 400.000 сўмга сотаётганда қўлга олинди. 

Шу куни соат 20:00 ларда эса туманнинг “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Э.А яшаш уйи ёнида тўхтатилиб, кийимлари кўздан кечирилганда, чарм курткасининг чап томон ички чўнтагидан оқ рангли целофан пакетга солинган 10,7 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Э.А.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг яшаш уйи ётоқхонасидан 90 дона гугурт қутисига жойланган 266,6 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан С.Б ва Э.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3
t
×